Чорвоқда ноқонуний равишда қурилган ҳашаматли дала ҳовлилари бузилади. Бу ҳақда «O‘zbekiston 24» телеканалига таяниб, «Халқ сўзи» хабар берди.
«O‘zbekiston 24» телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ноқонуний равишда қурилган иншоотлар кўрсатилган.
Айтилишича, дарё олди ҳудудларида ноқонуний равишда қурилган дала ҳовлилари бузиб ташланади. Ҳудудда жойлашган кўплаб иншоотларнинг хавфсизлик ва санитария қоидаларига жавоб бермаслиги қайд қилинган.
Ўз навбатида ҳуқуқ-тартибот органлари ноқонуний қурилиш учун ер берган маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини ҳам текшириши маълум қилинган.
Изоҳ (0)