Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22—24, кундузи 38—40 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Республикада ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 23—28, кундузи 38—43 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда кечаси 23—28, кундузи 38—43 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кечаси 22—27, кундузи 36—41 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 23—28, кундузи 38—43 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 20—25, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда кечаси 15—20, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)