6 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан мамлакатнинг Солиқ (молия) суриштирувлари органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгашига аъзо бўлишга тайёрлиги ҳақида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитасига нота юборган. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
2017 йил 15 сентябрда Ўзбекистон делегацияси ташкилотнинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида қатнашган. Делегацияга Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг ўринбосари Акмал Раҳмонов раислик қилган.
Кейинчалик Департамент ва МДҲ ижроия қўмитаси ўртасида музокаралар олиб борилган. Натижада 2013 йил 31 май куни Ўзбекистон МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг «МДҲга аъзо мамлакатлар солиқ (молия) суриштирувлари органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши тўғрисидаги Низом»нинг янги таҳририни имзолаган.
Шунингдек, 5 июль, пайшанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 1997 йил 28 март куни қабул қилинган «МДҲга аъзо мамлакатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари Кенгаши» тўғрисидаги қарорга қўшилиш тўғрисида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитасига нота юборган.
2016—2018 йилларда Ўзбекистон бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорлик ташкилотларига аъзо бўлган.
Изоҳ (0)