Польшанинг Миг-29 қирувчи самолёти тунги парвоз вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Польша миллий мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб, Eurointegration хабар берди.
Авиациянинг 22-тактик базасидан учган самолёт 6 июль, жума куни мамлакат шимоли-шарқидаги Паслек Варминско-Мазурский аҳоли пункти яқинида ҳалокатга учраган.
Учувчи Мальборк шаҳри атрофидаги Сакув аҳоли пункти яқинида катапульта ёрдамида самолётдан сакраган, бироқ тирик қолишга муваффақ бўлмаган. Самолёт уйлардан 500 метр узоқликка қулаб тушган.
Давлат авиациясининг авиаҳалокатлар тергови комиссияси воқеа сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)