Қоҳирадан жанубдаги чўл ҳудуди трассасида юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органлари маълумоти асосида Ал Аҳрам нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 4 июль куни кечқурун ал-Миня вилояти автойўлида юз берган. ОАВга кўра, йўловчи микроавтобуси ва йўлтанламас аварияга учраган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга ҳар иккала транспорт воситаси ҳайдовчиларининг тезликка риоя қилмаганлиги сабаб бўлган.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Мисрда ЙТҲлар оқибатида ҳар йили 12 мингга яқин инсон ҳаётдан кўз юмади.
Изоҳ (0)