Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан сайёр учрашув ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари, кенг жамоатчилик вакиллари ходимлари иштирок этди, деб ёзади ЎзА.
Учрашувда судьялар йиғилганларга судлар фаолияти, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
– Бундай юзма-юз мулоқотлар аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш, айни пайтда уларнинг муаммоларини ҳал этишга ҳуқуқий йўл кўрсатишга хизмат қилади, — дейди Жиноят ишлари Мирзо Улуғбек тумани суди раиси Ёқутхон Ҳайдарова. — Чунки Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари учрашувнинг ўзидаёқ аҳолининг муаммоларини ҳал этишга киришяпти. Бу қайсидир маънода аҳоли билан судьяларнинг яқинлашувига олиб келяпти ва жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қиляпти.
Изоҳ (0)