Самарқандда бу йил илк бор ўтказилаётган «Ёшлар куни» нишонланди, деб ёзмоқда ЎзА.
Истироҳат боғлари ва хиёбонларида ёшлар сайиллари ўтказилди.
Ҳарбий қисмларда «Ватан ҳимояси – юксак масъулият» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари иштирокида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Учрашув вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари билан видеоселектор тарзида ташкил этилди.
Президентнинг байрам табригини Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўқиб эшиттирди.
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар – Самарқанд шаҳридаги «Регистон Камолжон» хусусий корхонаси раҳбари Камолжон Аликов ва Республика олимпия захиралари коллежи 3-босқич ўқувчиси Илҳом Баҳромовга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти топширилди.
Самарқанд туманидаги 32 та ёш оилага янги уйларнинг калити топширилди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 5 тадан кам таъминланган, ижтимоий ҳаётда фаол ёшларнинг намунавий никоҳ тўйлари ўтказилди.
Самарқанд шаҳридаги «Мўъжиза» амфитеатрида вилоятдаги олий ўқув юртлари битирувчиларига дипломлар топширилди.
Изоҳ (0)