Эрон етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакат ҳукумати АҚШ санкцияларига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга киришди, дея сайтида хабар берган. Бу ҳақда «Газета.ru» ёзмоқда.
Оятуллоҳнинг фикрича, АҚШ янги иқтисодий санкцияларни жорий қилиш орқали Эрон ҳукумати ва халқи ўртасида низо келтириб чиқаришга эришмоқчи. Эрон етакчиси Дональд Трампгача АҚШнинг 6 та президенти айнан шундай усуллардан фойдалангани, бироқ мақсадига эриша олмаганини айтган.
Эроннинг расмий агентлиги бўлган IRNA ҳукумат ва парламент ҳамкорликда АҚШ санкцияларининг таъсирини ўрганадиган махсус қўмита тузганини хабар қилган. Хусусан, қўмита нефть экспорт қилишнинг хавфсиз йўлини топиши керак, шундагина Эрон нефть сотишдан оладиган даромадларини сақлаб қола олади.
Аввалроқ Трамп Саудия Арабистони ҳукуматидан нефть ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришни сўраган. Эрон АҚШнинг бу илтимосини Ар-Риёдга ОПЕКдан чиқишни таклиф қилиш, дея баҳолаган.
Изоҳ (0)