Москвада 20 июнь куни 20 ёшли ўзбекистонлик Борисов кўлида чўкиб кетишига сал қолди. Бу ҳақда Фуқаролик мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги департаменти маълумотига таяниб, маҳаллий ОАВ хабар бермоқда, деб ёзади «Sputnik Ўзбекистон».
Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, муҳожир тақиқланган жойда чўмилишга қарор қилган ва қирғоқдан 15 метрлар масофада чўка бошлаган.
Ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари кўлда патруль қилаётиб, ўзбекистонликни пайқаб қолган. Улар йигитни сувдан чиқариб, тез ёрдам жамоасини чақирган.
Изоҳ (0)