Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги кўрсатмаси асосида ўтказилаётган «Қорадори — 2018» тадбири доирасида Андижон вилоятида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 89 ҳолат аниқланди, деб ёзади ЎзА.
Жорий йил 1 майдан 30 июнга қадар давом этадиган тадбирларда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкор ва мутасадди идоралар билан биргаликда гиёҳванд моддаларнинг вилоятга олиб кирилиши, таркибида гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликлар яширин тарзда етиштирилишининг олдини олишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтказилган тадбирларда ариқ-зовур бўйларида, дала майдонлари четларида, 280 метр квадрат майдонда ўсаётган наша ўсимлиги йўқ қилинди, шунингдек, ўз хонадонида яширин тарзда кўкнори ва наша ўсимлиги етиштираётган етти нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.
Изоҳ (0)