Муфтий Усмонхон Алимовнинг Қозоғистонга ташрифи дастуридан турли учрашув ва тадбирлар ўрин олган. Шундай учрашувлардан бири Туркистон вилояти ҳокими билан ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туркистон ҳокими Тажибек Мусаев муфтийни юқори эҳтиром билан кутиб олиб, Туркистон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларини бирга кўздан кечирди.
Усмонхон Алимов Аҳмад Яссавий қадамжосини ҳам зиёрат қилди ва у кишининг руҳларига бағишлаб Қуръон тиловати қилинди.
Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида «Қозоғистон—Ўзбекистон: диний алоқаларининг янги босқичи» мавзусидаги халқаро форумда ўз маърузаси билан иштирок этганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)