Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 17—19, кундузи 33—35 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Андижон, Наманган Фарғона ҳамда республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Бухоро ва Навоийда кечаси 18—23, кундузи 32—37даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 17—22, кундузи 31—36 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кечаси 17—22, кундузи 31—36 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 18—23, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 17—22, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда кечаси 10—15, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.
Республика бўйлаб ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Изоҳ (0)