Афғонистоннинг Нангархар вилояти шарқида 16 июнь, шанба куни худкуш террорчи томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди. Бундан ташқари, 65 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ ҳайит байрами шарафига уюштирилган байрамдаги портлашда 26 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи зиммасига олган.
Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани муқаддас Рамазон ойи якунлангани шарафига 11 июндан 19 июнгачага бўлган даврда толиблар билан вақтинчалик бир томонлама ярашув ҳақида эълон қилган эди. «Толибон» ҳаракати ҳам уч кунга ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилган эди.
16 июнь, шанба куни Афғонистон президенти бир томонлама тартибда ярашув даврини узайтириш ҳақида эълон қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)