«Гарри Трумэн» авиаташувчиси (самолётлар учиши ва қўниши учун мўлжалланган ҳарбий кема) бошчилигидаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг етакчи гуруҳи Ўртаер денгизининг шарқий қисмидан ИШИД марраларига зарба беришни давом эттириш учун қайтди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Facebook орқали берган маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Гарри Трумэн» бошчилигидаги ҳаво кучларининг етакчи гуруҳи ИШИДга қарши курашиш учун Ўртаер денгизига қайтди», — дея гуруҳ раҳбари контр-адмирал Южин Блэк маълумот берган.
Блэкнинг сўзларига қараганда, АҚШ бу иши орқали тинчлик ўрнатиш ва терроризм авж олган минтақада хавфсизликни таъминлаш тарафдори эканини иттифоқчиларига исботлаган.
Аввалроқ, Ўртаер денгизида Россиянинг «Ярослав Мудрий» ракета фрегати АҚШнинг «Гарри Трумэн» атом авиаташувчисини кузатаётгани маълум қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)