10 июнь, якшанба куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи 2 ёшли Сарварбек Зиёдуллаевнинг йўқолгани тўғрисидаги хабар ва гумон қилинаётган аёл фотосурати ижтимоий тармоқларда тарқалган. Миллий гвардия матбуот хизмати боланинг топилгани тўғрисида «Дарё»га хабар берди.
Қидирув эълон қилганидан бир неча соат ўтиб, 22:30 ларда Миллий гвардиянинг тезкор гуруҳи қидируви натижасида, бола топилди ва ота-онасининг бағрига қайтарилди.
Болани Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл ўғирлагани аниқланди. Айбдор Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига топширилди.
Изоҳ (0)