Йигирма кунлик чақалоқни сотаётган вақтида қўлга олинган фуқароларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Дарё»га хабар берди.
Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи аёл 2 та шериги билан тил бириктириб ўзининг 2018 йил январда туғилган қизини 10.000 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган. 2018 йил февраль ойида аёл ва унинг шериклари Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент вилояти ИИБ томонидан жиноят устида қўлга олинган.
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман судида ўтказилган очиқ мажлисида Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан айбланган шахсларларнинг иши кўриб чиқилди. Судланувчилардан бирига 9 йил, икки нафарига 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)