13 июнь куни Адлия вазирлиги мутахассислари кун давомида онлайн тарзда таълим соҳасидаги саволларга жавоб беради. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
13 июнь соат 16:00 да эса адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.
Таълим қонунчилигига доир масалалар бўйича саволларни айни вақтдан бошлаб 2018 йил 13 июнь куни соат 16:00 га қадар телеграмдаги @tdyuubot манзилига юбориш мумкин.
Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги, таълим соҳасига оид (мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, нодавлат таълим муассасалари фаолияти ва х.к) бўлиши лозим.
Ушбу талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди.
Изоҳ (0)