Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Кеча, 8 июнь санасида Остонада бокс бўйича Қозоғистон президенти кубогининг чорак финал жанглари бўлиб ўтди.

Фото: Қозоғистон бокс федерацияси

Фото: Қозоғистон бокс федерацияси

Чорак финал доирасида бир нечта ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов кутилмаганда ҳиндистонлик Лалбиаккима Нутлаига мағлубиятга учради. Ҳасанбой мағлубиятдан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди: «Мени қўллаб-қувватлаётганлар, борингизга шукр! Танқид қилаётганларга эса алоҳида раҳмат. Ғалаба қозонган вақтимизда яхши гапларни кўп эшитганмиз, фахрланганмиз ўзимиздан. Ютқазиб қўйганимизда эса бу танқидларга чидаш вазифамиз».

Оғир вазнда рингга чиққан Санжар Турсунов эса мезбонлар вакили Антон Пинчукка имкониятни бой берди.

Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдоров, Алиёр Норалиев ва Исроил Мадримов эса рақиблари устидан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун мусобақада ярим финал жанглари бўлиб ўтади:

  • -56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – К.Ералиев (Қозоғистон)
  • -60 кг: Шунқор Абдурасулов – З.Сафиуллин (Қозоғистон)
  • -64 кг: Иқболжон Холдоров – М.Вуттичаи (Таиланд)
  • -64 кг: Алиёр Норалиев – Б.Ибрагимов (Қозоғистон)
  • -69 кг: Маҳмуд Ғоипов – А.Жусупов (Қозоғистон)
  • -75 кг: Исроил Мадримов – А.Аманкул (Қозоғистон)
  • -81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Б.Нурдаулетов (Қозоғистон)

Изоҳ
Асосий янгиликлар