Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Москванинг «Локомотив» клубини тарк этади, деб ёзмоқда «Championat.com».
«Локомотив»нинг чемпионликка эришган мавсумида асосий таркибда кам ўйин амалиётига эга бўлган ўзбекистонлик футболчи билан шартномани узайтирмаслик ҳақида қарор қилингани айтилмоқда. Унинг жамоада қолиш эҳтимоли жуда паст баҳоланган.
Ўтган мавсумда 31 ёшли футболчи жароҳатлар сабаб Россия чемпионатининг 11 та ўйинда майдонга тушди, холос.
Transfermarkt маълумотига кўра Денисовнинг трансфер нархи 4 миллион еврога тенг.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал «Тосно» билан Россия Кубогини қўлга киритган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи жамоасини алмаштириши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)