Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қозоғистоннинг «Ақтўбе» клуби Ўзбекистон терма жамоасининг 33 ёшли собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрихни жамоага бошлиқ этиб тайинлади. Бу ҳақда «KazFootball.kz» хабар берди.

Фото: «Ақтўбе» матбуот хизмати

Фото: «Ақтўбе» матбуот хизмати

Жорий йил фаолиятига якун ясаган Александр Гейнрих шу вақтга қадар клубда селекционер-мураббий бўлиб ишлаб келаётганди. Энди у юқори лавозимга тайинланди.

Маълумот учун Гейнрих футболчилик фаолиятини 2001 йили «Дўстлик» жамоасида бошлаган. Кейинчалик эса Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Локомотив», Москванинг ЦСКА ҳамда «Торпедо», Жанубий Кореянинг «Сувон СБ», БААнинг «Эмирейтс», Қозоғистониннг «Ақтўбе» ва «Ордабаси» клубларида фаолият олиб борган.

Ҳужумчи Қозоғистон чемпионатида 110 та учрашувда қатнашиб, 28 та гол уришга эришган бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 97 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол уришга муваффақ бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар