Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳамон Неймарни сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ.
Marca нашри хабарига кўра, ўтган дам олиш кунида Мадрид суперклуби вакили Неймар ва унинг атрофидагилар билан учрашган. Бразилиялик ҳужумчи бу вақтда терма жамоаси билан ЖЧ—2018 ўйинларига тайёргарлик кўраётган эди.
Қайд этилишича, Неймар барибир «Реал»нинг футболчисига айланади. Бироқ учрашувда бу трансфер амалга ошиши учун маълум ва мос вақт керак бўлиши айтилган.
Бироз вақт муқаддам Неймар «Реал»га яна бир йил сабр қилиши кераклиги ҳақида маълум қилгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)