Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига Бутунжаҳон жарроҳ-онкологлар федерацияси (WFSOS) 11 нафар аъзолари ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё»нинг Самарқанддаги мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ташриф давомида меҳмонлар ва вилоятда фаолият юритаётган онкологлар марказ фаолияти билан танишиб, қалқонсимон бези, сут бези, суяк, юмшоқ тўқима, ўпка ва кўкрак оралиғи соҳаси ўсмалари билан оғриган 30 нафардан ортиқ беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Учрашувда профессор В.А.Аникин томонидан қилинган «Тимомектомия ва юқори ковак вена пластикаси» амалиёти акс эттирилган видеоролик намойиши, сербиялик профессор Р.Жодич томонидан «Сут бези саратони ва уни замонавий диагностикаси ва давоси», россиялик профессор А.Романчишен томонидан «Қалқонсимон без саратони касалликларининг кечки босқичларида ўтказиладиган оператив даво турлари» тўғрисидаги маърузалари тингланди ва Академик И.В.Решетов томонидан И.М.Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университетининг онкологик лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Изоҳ
Асосий янгиликлар