Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш давлат хизмати республика миқёсида ишга туширилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Январь ойида мазкур хизмат синов режимида Тошкент шаҳри учун ишга туширилганди.
Хизматдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ягона идентификация тизими орқали (OneID) рўйхатдан ўтиш лозим. OneID тизими орқали рўйхатдан ўтиш чоғида аккаунтни тасдиқлаш талаб этилади.
Манзил-маълумот ҳақидаги сўров уч кун ичида тақдим этилади. Бунга ИИВ ҳудудий бошқармалари манзил-маълумот бюролари сафарбар этилади. Хизматдан фойдаланиш бепул.