Режиссёр Мухлиса Азизованинг Scorpion фильмини суратга олиш ишлари якунланди, деб ёзмоқда MyDay.
Тасвирга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилояти, шунингдек, Россия ва Марокаш давлатларида олиб борилган. Сўнгги эпизодлар Санкт-Петербургда тасвирга олинган.
Фильмда туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим рол ижро этгани ҳақида маълумот берган эдик. Актёр Ўзбекистонга 23 март куни келган ва у билан боғлиқ эпизодлар Бухорода суратга олинганди. 28 март куни Мурат Йилдирим билан матбуот анжумани бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)