5 июнь куни Татаристон пойтахтидаги «Порт» савдо марказида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Савдо марказида ёнғин юзага келганлиги ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан 8:22 да келиб тушди. Уни бартараф этишга 319 киши ва 74 та техника жалб қилинган. Россия ФВВ ҳудудий маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, савдо марказидаги ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бинодан 20 нафар ходим ва қўриқчи эвакуация қилинган.
«РИА Новости»нинг хабар беришича, ёнғинни ўчириш учун етти соатга яқин вақт сарфланган, у кечга яқин ўчирилган.
Ёнғин майдони бир неча соатда 20 квадрат метрдан 200 квадрат метргача ошиб, юқори ҳарорат туфайли ўт ўчирувчилар узоқ вақт давомида ёнғин ўчоғига яқинлаша олмаган. Оқибатда ёнғин тарқалган ҳудуд 2,8 минг квадрат метрни ташкил этган.
Изоҳ (0)