Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сайтида дарахтларни кесишга рухсат бериш реестри синов тартибида иш бошлади. Бу ҳақда «Газета.uz» ёзмоқда.
Реестрга ҳозирча сайтнинг ўзбекча версияси бош саҳифаси орқали кириш мумкин (Xulosalar ro‘yxati — Daraxt va butalarni kesishga) ва ҳозирча у фақат Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудини қамраб олади.
Реестрда баённома рақами ва санаси, юридик ёки жисмоний шахс номи, туман, кўча, баённоманинг қисқача мазмуни, дарахтлар сони ва тури, қарор ва тўлов шакли кўрсатилган. 2018 йил 4 июнь ҳолатига кўра реестрдан 216 та рухсатнома ўрин олган.
Июнь ойининг охиригача реестр тўла режимда ишлай бошлайди.
Изоҳ (0)