АҚШ Сомалига берилган авиазарбалар давомида «аш-Шабоб» экстремистик гуруҳининг 27 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари Африка қўмондонлиги пресс-релизида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
«АҚШ кучлари Сомали федерал ҳукумати билан мувофиқликда 2 июнь куни Босасо шаҳридан тахминан 26 мил масофада ‘аш-Шабоб’ жангариларига авиазарба берди. 27 нафар террорчи ўлдирилган», — дейилади хабарда.
АҚШнинг дастлабки баҳо беришича, фуқаролар жабрланмаган. АҚШ Сомалида «аш-Шабоб» гуруҳига мунтазам зарбалар бериб келмоқда.
Изоҳ (0)