Филиппин президенти Родриго Дутерте БМТнинг махсус ҳисоботчиси Диего Гарсия-Саянни ҳақорат қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Эксперт Филиппин суд тизимини танқид остига олган эди. Дутерте бунга кескин жавоб қайтарди.
Олдинроқ давлат раҳбари бош судья Мария Лурдес Серено президентнинг қатор таклифларини қабул қилмагани боис истеъфога чиқарган эди. Судлар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус ҳисоботчи бу қадамни суд мустақиллигига таҳдид деб атади.
«Унга айтинг, мамлакатим ишларига аралашмасин. Жин урсин уни», — деди Дутерте.
Изоҳ (0)