АҚШнинг Юта штати Туэле даҳасида Никита лақабли хаски ити бир кечада 20 та жўжа, битта мушук, 2 та ўрдак, 2 та қуён, курка ва ғозни ўлдирди, деб ёзмоқда USA Today.
Итнинг эгасига жарима солинади.
Ит ҳайвонларни турли жойлардан топган. Масалан, улардан бирини ит ногиронлиги бор болаларнинг бориши учун мўлжалланган ҳайвонот боғида ўлдирган.
Воқеанинг исботи сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан 4 ёшли итнинг тунда ўлжаси билан келаётгани акс этган видео топилган. Ҳайвонларнинг мурдаларини Никита ўзи ҳужум қилган иккита уйнинг атрофидаги ҳудудга ташлаб кетган.
Хаскининг кейинги тақдирини маҳаллий ҳукумат вакиллари ҳал қилади. Агар ит хавфсиз деб топилса, унинг ўз эгасига қайтарилиши эҳтимоли катта. Ҳозирда ит Tooele City ҳайвонлар уйида унинг аҳволини ўрганиш учун сақланмоқда.
Хаскининиг эгаси Маккензи Мортоннинг сўзларига қараганда, Никита дўстининг уйида бўлган вақтида йўқолган. Уй эса ҳайвонот боғи яқинида жойлашган. Маккензи итни узоқ қидирган, бироқ ўлик жўжаларнигина топган.
Изоҳ (0)