Тошкент шаҳрида фирибгарлик жинояти содир этилди, деб хабар бермоқда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи О.Қ. 2017 йилнинг мартида Олмазор туманида яшовчи Б.Х.га ва 2018 йилнинг январида Юнусобод туманида яшовчи Т.И.га Сергели туманидан 0,50 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган. О.Қ. алдаш йўли билан Б.Х.дан 40 минг ва Т.И.дан 8 минг 500 АҚШ доллари олган. О.Қ. берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида О.Қ. ушланган.
Изоҳ (0)