Кеча, 26 май санасида Мадриднинг «Реал»и Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Европанинг клублар ўртасидаги бош совринини кетма-кет 3 марта боши узра кўтарди. Бироз вақт муқаддам эса Мадриднинг бошқа бир жамоаси «Атлетико» Европа Лигасида ғолиб бўлган эди.
Шу тариқа бу испан клубларининг сўнгги 5 йилдаги 9-еврокубогдаги ғалабаси бўлди. Ла Лига клублари мазкур муддат ичида 5 марта Европа Чемпионлар Лигасини («Реал Мадрид» — 4, «Барселона» — 1) ва 4 бора Европа Лигасини («Севилья» — 3, «Атлетико» — 1) қўлга киритишга эришди.
Инглиз клублари эса мазкир вақт ичида атиги бир бора Европа Лигасида(ўтган мавсумда «Манчестер Юнайтед») зафар қучди.
Шунингдек, испан клублари бу орада барча Европа Суперкубокларида ғолиб бўлган.