Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари хавфсизлик кенгашлари котиблари 2019 йили Қирғизистонда учрашув ўтказади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, томонлар бу борада охирги учрашувлари якунларига кўра келишиб олган.
Бундан ташқари, хавфсизлик кенгашлари котиблари ШҲТга раислик қилган Хитойнинг фаолиятига юқори баҳо берди.
Шунингдек, 9–10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтадиган ШҲТ давлатлари раҳбарлари учрашувига тайёргарлик масаласи кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)