М39 Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз автомобиль йўлида ўрнатилган фоторадарларнинг тезликни назорат қилиш вазифаси кучайтирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
2018 йилнинг 16 февралидан 16 майга қадар радарлар ёрдамида 51 мингдан ортиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланган.
Хусусан, тезликни ошириш билан боғлиқ ЙТҲларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (15796 та), Тошкент (8367 та) ва Сирдарё (2990 та) вилоятларида қайд этилган. Энг кам миқдорда қоидабузарлик эса Хоразм (607) ва Қорақалпоғистон Республикасида (433) аниқланган.
М39 автомобиль йўлининг Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳри оралиғидаги вилоят қисмидан ўтган йўл узунлиги 54 километрни ташкил этади. Белгиланган тезликка амал қилган ҳайдовчи йўлни ўртача 38 дақиқада босиб ўтиши мумкин. Соатига 100 километр тезлик билан йўлни босиб ўтиш учун эса 33 дақиқа вақт кетади. Демак, қоидани бузиш бор-йўғи 5 дақиқани тежаб беради.
Изоҳ (0)