«Чорвоқ» эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга асосан, туристик зонани (94 805,32 гектар) ривожлантириш концепцияси тасдиқланган. Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш бўйича дастур қабул қилинди.
«Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирексияси» тузилди.
Эслатиб ўтамиз, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси 2017 йил 5 декабрдаги Президент фармонига асосан ташкил этилган.
Изоҳ (0)