Токио полицияси Японияга 44 миллион долларлик (4,8 миллиард иен) олтинни ноқонуний олиб кирган контрабандачиларни фош қилди. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Жиноий иш бўйича 7 нафар гумонланувчи ҳибсга олинган. Уларнинг орасида гангстер-якудзалар бор.
Полиция маълумотларига қараганда, олтин Гонконгдан иккита туби чуқур қутиларда олиб кирилган. Қутиларга текширувчиларни чалғитиш учун шиша маҳсулотлар жойлаштирилган.
Контрабандачилар доим Японияга қўшни Осиё мамлакатларидан арзон нархга олинган олтинни олиб киришга ҳаракат қилади. Масалан, 2017 йил июнь ойида Кансай халқаро аэропортида ноқонуний олиб келинган 100 килограмм олтин аниқланган. Олтинни 10 нафар Малайзия фуқароси кийимлари тагида олиб киришга ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)