Тошкентда Қирғизистоннинг «КТЕ–Ташкент 2018» туризм кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Kabar» маълум қилди.
Кўргазма Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Маданият, туризм ва спорт вазирлиги, Asia Exhibitions туристик корхонаси ва дам олиш масканлари ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилади.
Кўргазмада Қирғизистоннинг туристик корхоналари, дам олиш масканлари ассоциацияси, тиббиёт туризми, меҳмонхоналар ва ОАВнинг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этади.
Тадбир давомида III Халқаро кўчманчилар ўйинлари тақдимоти бўлиб ўтади.
Кўргазмада Ўзбекистон ҳаво йўллари, Ўзбекистон темир йўллари АЖ ва Автомобиль транспорти агентлиги вакиллари қатнашади.
Тадбир 22–23 май кунлари Тошкентнинг «Miran International Hotel» меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)