Франциянинг тиллар ва цивилизация кутубхонасида Имoм Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган 15 та китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Мовароуннаҳр уламолари асарлари, хусусан, Имoм Бухорийнинг ХVII асрга оид «Саҳиҳи Бухорий» китоби, Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», Мирзо Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний», Маҳмуд Замахшарийнинг «Муқаддамат ул-адаб» асари қўлёзмалари фондимизнинг чин маънодаги хазинаси ҳисобланади. Биз ушбу асарларни ўрганишда ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз», – дейди кутубхона раҳбари Бенжамин Гишар.
Ислом цивилизацияси маркази ва Имoм Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчиларининг Францияда малака оширишларига келишилди.
Кутубхона қўлёзмаларга дастлабки ишлов бериш, уларни тиклаш ва рақамлаштириш мутахассисликлари бўйича 2 нафар ўзбекистонлик амалиётчини қабул қилади.
Изоҳ (0)