Россия президенти Владимир Путин томонидан март ойида тақдим этилган энг янги жанговар лазер комплекси «Пересвет»ни модернизация қилиш бошланди. Бу ҳақда мудофаа вазирининг ўринбосари Юрий Борисов «Звезда» телеканалига интервьюсида маълум қилди.
У «Пересвет»ни ғалаба парадида қачон кўриш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтара туриб, бу комплексни модернизация қилиш бўйича ишлардан сўнг юз беришини маълум қилди. «Агар бугунги кунда у анча кўп таъминот машиналарини талаб қилса, яқин вақт ичида у етарлича ихчам бўлади ва эҳтимол уни кенг оммага намойиш этамиз», — дея аниқлик киритди Борисов.
Вазир ўринбосари фикрича, комплекс яқин икки—уч йилда намойиш этиш учун тайёр бўлади.
Изоҳ (0)