Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида уч нафар номаълум шахс юзига ниқоб кийган ҳолда тадбиркор Д.Э.нинг уйига девордан ошиб кирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Уни ва турмуш ўртоғининг қўл-оёғини скотч билан боғлаб, Д.Э.нинг қўли ва кўкрагини тилиб, жароҳат етказди.
Рафиқасининг бўйнидан занжирини ечиб, тумбочкасидан бир жуфт зираги ва ҳовлида турган Malibu русумли автомобиль юкхонасидан пулларни олиб, воқеа жойидан яширинди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учкўприк туманида яшовчи, муқаддам судланган А.Х., Қўқон шаҳрида яшовчи Д.Ш. ва Бешариқ туманида яшовчи Ж.П. содир этганлиги аниқланди.
Босқинчилар қўлга олинди.