Видео ультрабинафша диапозонининг ёруғлиги ёрдамида тасвирга олинган, шунинг учун Қуёш бошқача тусда кўринган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
NASA Қуёш магнит майдонининг фаоллиги акс этган қисқа видеони тақдим қилди. Унда Қуёш ҳаворанг бўлиб кўринган, негаки тасвирга олишда ультрабинафша диапозонининг ёруғлигидан фойдаланилган. Магнит майдонидаги кучланиш чизиқларининг ёйлари ҳам видеода акс этган.
Видео апрель ойининг сўнггида Қуёш динамикаси обсерваториясининг (SDO) йўлдоши томонидан тасвирга олинган.
Изоҳ (0)