Бразилиядаги аёллар қамоқхоналаридан бирининг маъмурияти маҳбусларга таъсир ўтказиб, уларни яхшироқ бўлишга ундашнинг ноодатий ва оқилона усулини топди, деб ёзади Travel Ask.
Айни пайтда жазо муддатини ўтаётган аёллар учун ахлоқ тузатиш муассасасида гўзаллик танлови уюштирилди. Маҳбусларга ҳар бир қиз орзу қиладиган ҳамма нарса берилди: оқшом либослари, пардоз-андоз, соч турмаклари, либосларни тантанали тарзда намойиш қилиш ва тадбирга таклиф қилинган қариндошлари қаршисида ўз истеъдодларини кўрсатиб бериш имконияти.
Турма маъмурияти фикрича, бундай танловнинг ҳар йили ўтказилиши аёлларнинг ўзига бўлган ишончига ва уларнинг бирдамлигига ижобий таъсир қилади.
Изоҳ (0)