Хитой Ўзбекистондан импорт қилинадиган қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари ассортиментини икки номдан 12 номгача кўпайтиради. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳозир Ўзбекистон ХХРга гилос ва мош етказиб беради. ХХР карантир хизмати билан 26–30 апрель кунлари бўлиб ўтган музокараларда Хитой томони қовун, узум, анор, шафтоли, нектарин, қароли, хурмо, анжир, лимон ва ер ёнғоқ импорт қилишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар қўшма лаборатория яратиш ҳамда ўзбекистонлик экспортчилар учун «яшил коридор» ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди.
Хитой делегацияси шунингдек икки давлат карантин хизматлари ўртасида ҳамкорлик келишувини имзолашга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)