Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пойтахтдаги йирик бозорлардан бири – Қўйлиқ деҳқон бозори Тошкентдан ташқарига кўчирилади. Бу ҳақда Бектемир тумани ҳокими Шопўлат Асқаровга асосланив, Sputnik хабар берди.

Фото: Узcапитал.инфо

Фото: Узcапитал.инфо

Унинг сўзларига кўра, бозорнинг кўчирилиш муддати аниқ эмас, ҳозирда унинг қаерга кўчирилиши масаласи ҳал қилинмоқда. «Ҳозирда Тошкент вилоятида бозор кўчириладиган жой аниқланмоқда, у ерда янги павилонлар ва барча зарур инфратузилма бунёд этилади. Бу ишларни ўтган йили бошлаш режалаштирилганди. Янги бозор қуриб битказилганидан кейин Қўйлиқ деҳқон бозори у ерга кўчирилади, унинг ёнида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори ўз ўрнида қолади. Буюм ва қурилиш бозорлари ҳам жойида қолади», — дейди Асқаров.

Бозор кўчирилганидан сўнг унинг ўрнида нима қурилиши ҳозирча номаълум.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди