Telegram асосчиси Павел Дуров Россия ФХХга зарур бўлган рақамларнинг бир қисми мессенжер аккаунтларига боғланмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у «Вконтакте»даги саҳифасида қайд этди, деб ёзади «Газета.ru».
У на Telegram, на бошқа исталган мессенжер шифрлаш калитларини тақдим эта олмаган бўлиши, чунки бу алгоритмнинг техник ўзига хосликларига боғлиқ эканлигини таъкидлади.
«ФХХ талаби Петербургдаги терактда иштирок этган олти нафар террорчини тутишда ёрдам кўрсатиш билан чекланган тақдирда ҳам, бизнинг уларга ёрдамимиз тегиши эҳтимолдан йироқ эди: ФХХни қизиқтираётган мобил рақамларнинг бир қисми ҳеч қачон Telegram’да аккаунтга эга бўлмаган, бошқа қисми эса ўтган йилдаги нофаоллиги учун автоматик равишда ўчирилган», — деб ёзди Дуров.
Изоҳ (0)