Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Кино саройида Хитой киноси кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Хитой миллий маданий маркази вакиллари, ХХРдан ташриф буюрган меҳмонлар, кино соҳаси ижодкорлари, киношунослар, журналистлар иштирок этди.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган тадбирдан кўзланган асосий мақсад — икки мамлакат ўртасидаги фильмлар алмашинувини ташкил этиш, Ўзбекистон ва Хитой киноижодкорларини жалб этган ҳолда, қўшма фильмлар суратга олиш, мультипликация соҳасида ҳамкорлик қилиш. Шунингдек, Хитойда ҳам ўзбек киноси кунларини ўтказиш ва у ердаги нуфузли халқаро кинофестивалларда ўзбек фильмларининг иштироки учун шарт-шароит яратишдан иборат.
Ўзбекистонлик кино ихлосмандлари учун хитойлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган «Пул йўлда югурмоқда» ва «Янги узилган гуллар» фильмлари намойиш этилади.
Изоҳ (0)