Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши 24 апрель куни Пекинда бўлиб ўтган йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашига Владимир Имомович Норов (Ўзбекистон) номзодини ташкилот бош котиби лавозимига номзод сифатида киритди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши Норов номзодини тасдиқлаган тақдирда у 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декабрига қадар ШҲТ бош котиби бўлади.
2016 йилнинг 1 январидан 2018 йил охирига қадар ушбу лавозимни Тожикистон вакили Рашид Алимов эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)