Туркиянинг Коня шаҳрида «Минг нафас бир овоз» 11 Халқаро театрлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
20–30 апрель кунлари бўлиб ўтадиган фестивалда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
22 апрель куни театр вакиллари машҳур турк ёзувчиси Тунжар Жужан ўғли асари асосида саҳналаштирилган «Кўчки» спектаклини намойиш этди.
Турк драматурги Тунжер Жужан ўғлининг «Кўчки» асари Туркиянинг шимолий қисмида жойлашган қишлоқ ва у ерда яшовчи аҳоли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Саҳна асарини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валихон Умаров саҳналаштирган. Бош қаҳрамонлар образини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Мамедова, Меҳри Ҳакимова, Бахтиёр Раҳимов, Баҳрулло Раҳимов, Солижон Ҳакимов ҳамда иқтидорли ижодкорлар Сарвиноз Саитова, Шоҳсанам Облоқулова, Жамшид Муродов ва Лобар Аханова гавдалантирган.
Мазкур спектакилни фестиваль иштирокчилари ва томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.
Тунжер Жужан ўғли турк адабиёти ва драматургияси ривожида муносиб ҳисса қўшган таниқли ижодкор. Унинг «Кўчки» асари дунёнинг элликдан ортиқ давлати саҳналарида намойиш этилган.
Фестивалда иштирок этиш учун Озарбайжон, Қозоғистон, Косово, Сербия, Италия, Туркиянинг Истанбул ва Анқара сингари ўндан ортиқ давлатларининг театр жамоалари Коняга ташриф буюрган.
Маълумот учун, ўн бир йилдан бери Туркия шаҳрида ўтказилаётган ушбу фестивалда илк маротаба Ўзбекистон делегацияси вакиллари иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)