2017 йилда 80 миллион саёҳатчи дам олиш йўналишини фильмлар ва сериаллар асосида танлади. Бу ҳақда Travel Daily News хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
TCI Research илмий тадқиқот агентлиги сўровномасига кўра, фильмлар ва сериалларнинг дам олиш жойни танлашга таъсири мисли кўрилмаган даражага етган.
Агентлик, шунингдек, кино съёмкалари ўтган жойларга саёҳат қилувчи сайёҳлар оддий сайёҳларда қараганда кўпроқ саёҳат тафсилотлари ҳақида ижтимоий тармоқларда ҳикоя қилиши, экскурсиялардан мамнун бўлиши ва маҳаллий маданий тадбирларда бажонидил иштирок этишини таъкидлайди.
Изоҳ (0)