Олдин хабар қилинганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 6 апрелдаги «Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 272-сон қарорига асосан «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда корхона ўз фаолиятини бошламоқда.
«Ўзбеккино» миллий агентлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтаров Маъруфжон Мардонкулович ушбу марказга раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» сайтида маълум қилинди.
М. Мухтаров олий ҳуқуқшунос маълумотига эга бўлиб, 2013–2018 йилларда агентлик марказий аппаратида дастлаб Кадрлар бўлими бошлиғи, кейинчалик бош юрисконсулт, тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий масалалар бошқармаси ҳамда кинолойиҳаларни тематик режалаштириш, фильмларни эксперт баҳолаш ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У фаолияти давомида соҳани ҳуқуқий жиҳатдан чуқур ўрганиб, қабул қилинган Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соҳага оид барча қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган.
Изоҳ (0)