Тошкентда Беларусь маданияти кунлари бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Белгиланган тадбирлар доирасида Алишер Навоий номидаги кино саройида беларус киноси ижодкорлари томонидан яратилган фильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида мазкур давлат санъат усталари, ижодкор ёшлари иштирокидаги концерт намойиш этилади. «Туркистон» саройида бўлиб ўтадиган концерт дастурида томошабинлар беларус мусиқа санъатидан баҳраманд бўлади.
Маданият кунлари доирасида Беларусдан келган санъат ва маданият намояндалари Тошкентдаги диққатга сазовор масканлар, қадимий обидалар, музейларга саёҳат қилмоқда. Беларусь санъати ихлосмандлари улар билан учрашиш, мулоқот қилиш имкониятига эга бўлади.
Изоҳ (0)